"Насаф" яна бир легионерни ўз сафига қўшиб олишга яқин. У анча фойдали трансфер бўлиши кутилмоқда (Видео)

CHERY AUTO

Бугун "Насаф" клуби бразилиялик Матеус Лима Круз келиб қўшилгани борасида хабар бергандик. Ҳужумчи Тошкентда тиббик кўрикдан ўтгани клуб матбуот хизмати томонидан маълум қилинди. Томонлар тез орада шартнома имзолайди.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, "Насаф" яна бир легинер билан музокара ўтказмоқда. Бу - исроиллик Нив Зрихан. 28 ёшлик ярим ҳимоячи ўнг ва чап қанотда ўйнай олади. Айни пайтда томонлар шартнома шартлари бўйича келиша олмаяпти. Аммо вазият тез орада "аждарлар" фойдасига ҳал бўлиши мумкин.

Қуйида ушбу футболчининг ҳаракатлари акс этган видеони томоша қилишингиз мумкин:

"Насаф" сафига бразилиялик ҳужумчи қўшилди

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ungboev Jamshid
20/07/2022 17:18
Gap bulishi mumkin emas agar shu uyinchini olsa bormi nasaf chempion olģaaaa nasaf nasaf osiyoda ham urinip kursa buladi