"Насаф" йиғинни бошлади, таркибда ўзгаришлар бор

2022 йилги футбол мавсумида Ўзбекистон кубоги ғолибига айланиб, Суперлигада учинчи ўринни эгаллаган "Насаф" янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборди.

"Аждарлар" бугундан бошлаб Қаршидаги қароргоҳларида йиғилди ва машғулотларга киришди. Жорий мавсумда ижара асосида бошқа жамоаларда ҳаракат қилган футболчилар - Шоҳмалик Комилов, Жўрабек Маннонов, Жасур Жумаев, Абу Бакрризо Турдиалиев, Азиз Холмуродов ҳам таркибга келиб қўшилган.

Бердиев шогирдлари йил якунига қадар Қаршида машғулот олиб боришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!