"Насаф" йирик ҳисобда ғалаба қозонса ҳам Рўзиқул Бердиев жамоа хатолар қилганини айтди

"Сўғдиёна"га қарши ўйиндан сўнг "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди ва ўз фикрларини билдириб ўтди.

- 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, 3 очкони қўлга киритдик. Учрашувда хатолар бўлмагандек туюлиши мумкин. Лекин хатолар бўлди.

Ўйинни яхши бошладик, вазиятлар яратдик. 2:0 ҳисобида олдинга ўтиб олгач, тўп назоратини йўқотдик. Лекин охирида рақиб кўпроқ ҳужумга эътибор қаратгани туфайли учинчи голни урдик.

Бугунги ўйин иккала жамоада ҳам камчиликлар борлигини кўрсатди. Ўйин темпи жуда паст бўлди. Бу ҳудди кичик бир турнирдек гап, максимал даржада очко тўплашга ҳаракат қиламиз, - деди мураббий. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!