"Насаф" ёки "Навбаҳор"? Кимнинг ғалаба учун имконияти яхшироқ?

Суперлиганинг 9-туридан ўрин эгаллаган "Насаф" - "Навбаҳор" баҳси сўзсиз чемпионатда бурилиш ясаб юбориши мумкин. Энди ўзига келаётган "аждарлар" ўтган йилгидан ҳам баландроқ парвоз қилишни режа қилган "лочинлар"ни қабул қилади. Хўш, жамоаларнинг имконияти қандай? Қайси ўйин услубидан фойдаланилади? Кимнинг қандай "козир" қартаси бор? Бугун, бўлажак баҳсни анализ қиламиз!

Тактик тўқнашув: Марказ қанотларга қарши!

Тахминий схемалар 3-5-2 : 4-2-3-1

Насаф схема
Рақамлар "рандом" танланган

Футболдаги ўзига хос классик тўқнашув. Майдон марказига урғу берувчи "лочинлар", бутун майдон бўйлаб кенг жойлашиб ҳаракат қилувчи "аждарлар" меҳмони бўлади. Икки жамоанинг асосий кучи майдоннинг бошқа-бошқа томонларида бўлгани боис, “Насаф” қанотларни, “Навбаҳор” марказни эгаллашга уринади. Ижрочилар борасида ҳам деярли тенглик гувоҳи бўлишимиз мумкин. Шу боис, баҳсни томошабоп бўлиш эҳтимоли жуда паст. Икки томоннинг эҳтиёткорлигини инобатга олсак, жуда кўп нарсани биринчи гол ҳал этиб қўйиши мумкинлигини тушунишимиз мумкин. Имкониятлар борасида тўлиқ тенглик. Икки томон ҳам ўз кучли қарталарига эга. Қанотлардаги мобиллик борасида “Насаф” бир қадам олдинда бўлса, майдон марказидаги кучли босим “Навбаҳор” учун керакли натижани таъминлаб бериши мумкин.

Ўйинга танланган тактик схема бу баҳсда катта аҳамият касб этмаслиги аниқ. Сабаби, рақиблар бир-бирини жуда яхши ўрганган ва кучли томонларига яраша "контр" жавоб тайёрлагани аниқ. Масалан, “лочинлар” қанот ҳимоячилари камроқ олдинга чиқиб, Насруллаев/Муҳаммадиев тандемини қўриқласа, “Насаф” маркази прессингда фаол ишлашга уринади. Яъни, икки томон ҳам рақибдан келиб чиқиб футбол ўйнайди. Бу эса, баҳснинг зерикарли "шахмат партияси"га айланиб кетиши эҳтимолини оширади. Воқеалар ривожини киритилган тезкор голгина ўзагартириши мумкин. Бошқачасига, максимум биргина гол томоша қилиш имконини берадиган ўйин бизни кутмоқда.

"Насаф" асосий кучи нимада?

НАсаф

Биринчи навбатда стандарт вазиятларни алоҳида эътироф этиш лозим. “Аждарлар” “уйга вазифани” яхши йўлга қўйгани бир нечта ўйинда муҳим 3 очкони келтирганини кўрдик. Шунингдек, майдон эгаси эканлиги ҳам қисман қўл келади. Баъзан, ўз уйида “аждарлар” меҳмондаги баҳсдаги каби совуққонроқ бўлмаслиги исботини топган, аммо бундай оғир ўйинларда майдон эгаларини қўллаб-қувватлашга келган ишқибозалар "12-ўйинчи" вазифасини бажариб бериши мумкин. Доим лиқ тўла аренада ҳаракат қилишга ўрганган қаршиликлар жорий мавсумда мухлислар ташрифи бўйича кучли тўртликда ҳам йўқ. Балки, Самвел Бабаян бошчилигидаги юлдузли “Навбаҳор”нинг келиши “Марказий”га аввалги файзини қайтарар?!

“Навбаҳор”нинг асосий кучи нимада?

Навбаҳор

Биринчи навбатда, жамоа жуда оғир руҳий босимни енгиб ўтишга муваффақ бўлди. ОКМК билан баҳсдаги аламли мағлубиятдан сўнг жамоа кетма-кет ғалабаларга эришиб, турнир жадвалида анча юқорилади. Боз устига, зич тақвимда ҳам ротациядан фойдаланмаган “лочинлар” яхшигина дам олишга улгурди. Наманганликлар атрофидаги ёмон энергия тарқаб, унинг ўрнини чемпионлик истаги эгалламоқда. Баҳс жуда ёпиқ ўтиши сабабли ғалабани кичик эпизодларда фаолроқ бўлган томон ўз ҳисобига ёзиб қўйишининг эҳтимоли юқори. “Насаф”дан фарқли ўлароқ, “Навбаҳор”да майдоннинг деярли барча нуқтасида аъло даражада тўп суришга қодир альтернатив вариантлар мавжуд. Қўшимчасига, захира ўриндиғи ҳам меҳмонларда анчагина қудратлироқ. Бу омил иккинчи бўлимда таблодаги ҳисобга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ўзгаришларни амалга ошириш имконини тақдим этади.

Имкониятлар 50:50

ойбек бозоров

Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. Менимча, вазиятга қайси томондан қарасангиз, якуний хулоса сиз турган томон фойдасига ҳал бўладигандек кўринаверади. “Насаф” кучли прессинг ва тезкор футболга ишонса, “Навбаҳор” тартибли ҳимоя ва тезкор қарши ҳужумлар билан қуролланган. Агар вазиятга объектив қарасак, баҳс олдидан икки жамоанинг имконияти тенг - 50:50! Хўш, унда ғалаба ким томонда бўлади, деган ўринли савол пайдо бўлиши мумкин. Ўйлашимча, бундай “катта” ўйинларда биринчи гол барчасини ҳал этади. Уни ким киритиши эса, беллашувнинг боришини кескин ўзгартириши мумкин. Агар меҳмонлар биринчи бўлиб ҳисобни очса, тамом, ёпиқ, пастроқ темпдаги футбол томоша қилишга тўғри келади. Агар майдон эгалари “почин”ни очса, унда “Навбаҳор”нинг ҳужумкор версиясини кўрамиз. Якунда, "шахмат партияси" бўлиши тахмин қилаётган ўйинимиз чинакам “отишма”га айланиб кетиши мумкин.

Барчаси ўйинда содир бўлган воқеалардан келиб чиқиб, ўзгариб боради. Шунга қарамай, бир нарса аниқ. Баҳс олдидан икки жамоа ҳам бир хил имкониятга эга. Асосийси, ким ўз устунлигидан қай даражада наф чиқара олишида. Барчасини 7 май куни бўлиб ўтадиган баҳсда томоша қилиш имкониятимиз бор. 

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Shahzod Mamurov
07/05/2023 01:55
Ertaga Nasafga muxlislar ham katta yordam berishiga ishonaman,oxirgi ikki yillikdagi eng ko'p muxlis tashrif buyirar ehtimol,Buxorodagi final senariysi takrorlanishini kutyabman,sababi NASAF baribir NASAF,Qarshida arab va eron yulduzlari ham boshini egib ketgan, Navbahorda nomdor futbolchilar ko'p lekin murabbiy yo'q,g'alabalarini ham futbolchilarining indivudial mahorati hisobiga yutib kelmoqda bu narsa Paxtakor AGMK va Nasafga qarshi o'yinlarda pand beradi, bir so'z bilan aytganda Nasaf jamoaviy o'yin bilan Navbahorni "ezib" qo'yadi.Erataga Siddiqov yoki Omonovning kamtarona transferi, milliardli transferlardan ko'ra ko'proq effekt berishiga ishonaman. Hakamlikdan hozircha ko'ngil to'q To'xtasinov hurmatga loyiq(ko'z tegmasin)


Olg'a Nasaf!
Olg'a Qashqadaryo!
"NASAFGA O'XSHASHI YO'Q"
&
Бобурни Парпиев
07/05/2023 08:53
Ким кучли булса Уша ютсин
&
Shahboz qarshi
07/05/2023 00:18
Assalomu alaykum azizlar.yahyoxo'ja maqolaga gap yo'q RESPECT.niyatim ertaga kim yutqazsayam o'z xatosi aybi bilan yutqazsin.hakamlar hatosi bilan emas.nasaf jamoasini o'yinchilariga hakamni final xushtagi chalinmagungacha konsentratsiyani 1 soniyaham yo'qotmasdan o'ynashini tilab qolaman
Нодир Зарипов
07/05/2023 13:11
Уйин пайтида юкоридан тилфон килишмасин полетга тикиб куйила
Нодир Зарипов
07/05/2023 13:09
Халол уйин курайлик хамма нарса 12чи уйинчига боглик булмасин