“Насаф” – “Aҳал” ўйин олди матбуот анжумани ва бошқа тадбирлар қачон ўтказилиши маълум қилинди

Хабарингиз бор, 25 август куни "Насаф" жамоаси ОФК Кубоги доирасида ўз юришини давом эттиради. 24 август куни эса учрашувга оид расмий тадбирлар бўлиб ўтади. Клуб матбуот хизмати бир кун аввал ўтказиладиган тадбирлар бўйича маълумот берди.

Қуйида 24 август куни бўлиб ўтиши керак бўлган тадбирларнинг бошланиш вақтлари билан танишинг:

24.08.2021

11:00. Иккала жамоа вакиллари ҳамда учрашув расмийлари иштирокида митинг.

12:00. “Aҳал” жамоаси бош мураббийи ва футболчиси иштирокида матбуот анжумани.

12:30. “Насаф” жамоаси бош мураббийи ҳамда футболчи иштирокида матбуот анжумани.

17:00. Учрашув комиссари билан биргаликда “Марказий” ўйингоҳ тайёргалигини текшириш.

18:30. “Насаф” жамоасининг беллашув олди сўнги машғулоти.

20:00. “Aҳал” жамоасининг беллашув олди сўнги машғулоти.

Эслатма: Ҳар иккала жамоа машғулотлари ОAВ учун 15 дақиқа очиқ бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!