"Насаф"да инқироз: Футболчилар қарзга ботган, клуб менежери “қочиб кетган”
Якунига етган мавсумда қийин иқтисодий аҳволига қарамасдан, юқори натижаларга эришган Қаршининг "Насаф" жамоаси молиявий муаммолар исканжасида қолган. Биздаги маълумотларга қараганда, клубдаги вазият издан чиққан.
Пандемия даврида бошқалар каби молиявий қийинчиликларга учраган Қашқадарё клуби футболчилар олдидаги 6 ойлик қарзларининг ярмини деярли икки ой муқаддам узишга эришган. Бироқ қолган қисми ҳақида ҳозирча ҳеч қандай гап йўқ.
Шахси сир тутилишини сўраган манбамизнинг маълум қилишича, клуб бош менежери Сергей Кучеренко 28 декабрда ватанига жўнаб кетиши ва унгача тўлиқ қарзлар ҳамда мукофот пулларини тўлаб беришни ваъда қилган. Амалда эса, юқорида айтиб ўтилган ҳеч бир ишни бажармай, юртига “қочиб кетган”.
Раҳбариятнинг ваъдаларига ишонган ҳолда, бир қатор футболчилар кун кўриш учун турли манбалардан қарз олишга мажбур бўлишган. Ҳатто, муддати кечикканлиги сабаб баъзиларнинг уйига МИБ ходимлари борган.
Шунингдек, қаршиликлар кумуш медалларни тақиш маросимларини ҳам ўтказишмаган, футболчиларга медаллар берилмаган!
Умид қиламизки, "Насаф"даги бу муаммолар тез кунларда ўз ечимини топади ва жамоа янги мавсумни яхши кайфиятда бошлайди.
Фикрлар
.Агар Наманганнинг Навбахор клуби шу натижани курсатганда хар бирига малибу берар эди. Насаф учун жуда ачиниябман. Афсус.
Diyor Imomxöjayev shu masalini ekranlarda aks ettirdi kelishgan öyinlaru hakamlarga berilgan poralar haqida UFF pora olib ishlagan buni xamma bilardi xattoki siz xam.