«Насаф»дан нега кетмагани, ОФК кубоги ва Ўзбекистондаги ҳаёти ҳақида Станоевич билан интервью

SPORTS.uz «Аждарлар» жамоаси етакчиси - Марко Станоевич билан алоқага чиқди.

- Айтингчи, «Олой» билан нима учун биринчи бўлим бу қадар оғир ўтди? Иккинчи таймда эса, рақибга имконият қолдирмадинглар?

- Бунинг сабаби оддий. Биринчи бўлимда бор кучимизни гол киритишга қаратдик. Тўп дарвоза тўрига бориб тушавермагач, асабийлашишни бошладик. Натижада, битта қарши ҳужумни ҳам ўтказиб юбордик. Танаффусда бизга хотиржам тўп суришимиз кераклигини мураббийлар маълум қилди. Темпни бироз тушириб ҳам 4 та гол урдик. Менимча, биринчи учрашувни яхши бошладик.

ergjierjijeheh

- Жамоадаги йигитларнинг кайфияти қандай?

- Аъло даражада, деб айта оламан. Сабаби, доим мусобақани бошлаб олиш жуда оғир. Уни яхши ўтказиш эса, қандай старт олишингизга боғлиқ. Биз ҳаммасини тўғри бошладик, деб ҳисоблайман. Энди, қолган баҳсларда ҳам 3 очко ишлаб гуруҳда биринчи ўринни олмоқчимиз.

- Бу «Насаф» жамоасидаги илк халқаро мусобақангиз. Айтингчи, масъулият ҳис қиляпсизми? Ҳозир сиз жамоа етакчисиз?!

- Албатта, лекин бу ёқимли масъулият. Мен ўзимдан кўра, жамоамдаги ёш футболчилар учун хурсандман. Бу мусобақа улар учун катта мактаб вазифасини бажариб беради. Керакли тажриба орттирилади, совуққонлик пайдо бўлади. Менимча, жамоамиз учун бу турнир айни пайтда ташкил этилди.

- Мавсум бошида сизда бир нечта таклифлар бор эди. Нега жамоада қолишни афзал кўрдингиз?

- Дарҳақиқат, ўзбек ва бошқа клублардан менга таклифлар келиб тушди. Шунга қарамай, ўзимни эркин ва бахтиёр ҳис этган жойда бўлишни афзал билдим. «Насаф» менга ҳамма нарса берди. Бу ерда керакли эканлигимни ҳис этаман. Футболчи учун бундан ортиқ бахт йўқ. Қаноат қилишни ўрганган инсон, доимо мақсадларига етади.

- Майдоннинг аҳволи қандай? Мураккаблик туғдирмаяптими?

- Тан олиш лозим, бошида анча қийин бўлди. Агар мусобақа табиий майдонда ташкил этилганида, анча қулайлик бўлар эди. Шундай бўлсада, нолишга ҳаққимиз йўқ. Биз футболчимиз. Чиқамиз ва ғалаба қозонамиз.

- «Насаф»нинг ОФК кубогидаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Ўйлашимча, жамоамизда чемпионлик учун барча имконият бор. Яхши жамоа, кучли мураббий ва супер мотивация! Йигитлар бу турнир уларнинг фаолиятида янги саҳифа очиши мумкинлигини ҳис этмоқда. Раҳбарият учун ҳам бу соврин керак. Ҳаммамиз бир жамоа бўлиб мақсад сари интилсак, якунда Қаршига ОФК кубогини олиб келамиз.

kerogkeroger

- Ўзбекистон ҳақида қандай фикрдасиз?

- Жуда ҳам ажойиб. Мен бу ерда ўзимни уйда эканлигимни ҳис этаман. Меҳмондўст халқингиз футболни жуда ҳам севади. Уларни хурсанд қилиш ниятидаман. Ҳа айтганча, миллий таомингиз - паловни жуда ҳам яхши кўриб қолдим. Ҳозир уйда ҳам тайёрлашни ўрганмоқчиман. Умуман олганда, Ўзбекистон менга ҳар жабҳада манзур келди. Бу ерда кўпроқ қолиш орзусидаман.

Яхёхўжа Улуғўжаев суҳбатлашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Akbarali Abdunazarov
17/05/2021 23:14
Маладец Мы гордимся табой, Насаф это твой второй дом, Марко ты побольше тандыром питайся, эта большая коллорея!