"Насаф"ни қандай натижалар қониқтиради? Жамоа гуруҳда 1-ўринни эгаллаши ҳам мумкинми? - Алишер Никимбаев "аждарлар"нинг плей-оффга ўтиш имкониятлари борасида

Бугун Осиё Чемпионлар лигаси 5-туридан ўрин олган “Насаф” “Ал-Садд” баҳси ўтказилади. Қарар клубига қарши баҳс Тошкент вақти билан соат 22:15да бошланади. Ўйинни "Футбол ТВ" телеканали орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.

Учрашув олдидан таниқли мутахассис Алишер Никимбаев телеграмдаги саҳифасида қаршиликларнинг имкониятлари борасида фикр билдирди.

photo_2017-11-07_09-35-11

- "Насаф" камида гуруҳда иккинчи бўлиши учун қолган икки учрашувда ғалаба қозониши керак. Aммо бу ерда вазият оддийроқ. Биринчидан, иккита ғалаба орқали иккинчи ўрин билан ҳам гуруҳдан чиқишни кафолатлайди.

Иккинчидан, агар "Ал-Файсали" қолган икки турдан камида биттасида мағлуб бўлса ёки иккаласида дуранг ўйнаса, "Насаф" иккита ғалаба билан гуруҳда биринчи ўринни эгаллайди, - дея ёзиб қолдирди Никимбаев.

“Насаф” айни дамда “E” гуруҳида 5 очко тўплаган ҳолда 2-ўринда бормоқда. “Ал-Садд” эса 4 очко билан 3-поғонани эгаллаб турибди.

sports_uz-03

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!