“Насаф”нинг кейинги ўйинига кириш бепул

Хабарингиз бор, "Насаф" Ўзбекистон Кубоги "Е" гуруҳи 2-турида Тошкентнинг “Рубин” жамоаси билан куч синашади. Учрашув 24 апрель куни соат 18:30да бошланади.

“Насаф” жамоасининг уй учрашувларига кириш чипталарини сотиш ҳуқуқини “Gollox Tour” фирмаси сотиб олганди. Ушбу фирма мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида ҳамда муборак рамазон ойи муносабати билан 24 апрелда бўлиб ўтадиган футбол учрашувига киришни бепул, деб элон қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Фақатгина стадионга ташриф буюрадиган мухлислардан каранатин қоидаларига риоя этиш ва ҳимоя ниқобларида бўлиш талаб этилади.

Ўзбекистон Кубоги 3-туридан ўрин олган “Насаф” – “Бунёдкор” учрашувига чипталар сотилиши бошланди. 

Талабалар учун яна бир қулайлик яратилди. Энди сиз беллашув кунидан олдин талабалик гувоҳномаси билан келиб учрашув чиптасини 5000 сўм эвазига харид қилишингиз мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар