"Насаф"нинг кейинги рақиби - "Ал-Файсали" ҳақида нималарни биласиз?

Осиё Чемпионлар лигасининг “E” гуруҳида баҳс олиб бораётган “Насаф” навбатдаги учрашувини 16 апрель куни Саудия Арабистонининг “Ал-Файсали” клубига қарши ўтказади. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан соат 01:15 да старт олади.

Таъкидлаш керакки, “Ал-Файсали” клубига 1954 йилда асос солинган. Клуб жорий мавсум Саудия Арабистони Премьер-лигасида 11-ўринда бормоқда.

“Ал-Файсали” футболчиларининг айни дамдаги ўртача ёши 27,6 ни ташкил қилади. Жамоа сафида 7 та легионер мавжуд. Клубнинг 5 нафар футболчиси ўз мамлакати терма жамоасида тўп суради. Жамоа аъзоларининг ҳозирги трансфер нархи 15,08 млн еврони ташкил қилади.

“Ал-Файсали” ўз уй учрашувларини “Al Majma'ah Sports City Stadium”да ўтказади. Ушбу арена ўз бағрига 7 минг нафар ишқибозни сиғдира олади.

Жамоани португалиялик мутахассис Даниэль Рамос бошқариб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!