“Насаф”нинг уй стадионига ОФК маслаҳатчиси ташриф буюрди (фото)
Ads

Бугун “Насаф” клубига Осиё Футбол Конфедерациясининг стратегик режалаштириш, маркетинг ва инфратузилма масалалари бўйича маслаҳатчиси Эльнур Маммадов ташриф буюрди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Эльнур Маммадовга Ўзбекистон футбол федерацияси маркетинг бўлими бошлиғи Бахтиёр Маметов ҳамроҳлик қилди. Меҳмонлар “Марказий” стадионни ҳам кўздан кечиришди ва стадионда мухлислар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди.

Шунингдек меҳмонлар клуб маркетинг хизмати ходимлари, матбуот хизмати ва бошқа бўлим ходимлари билан давра суҳбати ўтказдилар. Суҳбат чоғида мавжуд шароитлар фойдаланиб, келгусида яна қилинадиган ишлар тўғрисида қимматли маслаҳатлар берилди.