"Нассажи Мозандарон" бош мураббийи жамоасининг "Навбаҳор"дан қандай фарқ қилишини айтиб ўтди (матбуот анжуманидаги фикрлар)
Эртага Осиё Чемпионлар лигаси 3-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Нассажи Мозандарон" баҳси бўлиб ўтади. Мазкур беллашувдан олдин эронликлар бош мураббийи Саид Меҳди Раҳмати матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз гуруҳдаги энг яхши жамоалардан бири билан ўйнаймиз. Жисмоний ҳолат бўйича улар жуда яхши сифатга эга ва иккита ўйинда 4 очко олишга муваффақ бўлишди.
Қийин ўйин кутиб турибди, лекин биз "Нассажи" ва унинг мухлисларига муносиб очко олиб уйга қайтиш учун бор кучимизни сарфлаймиз.
Аввалги икки ўйинда кўрсатганимиздек, яхши футбол намойиш этишга интиламиз. Эртага сифатли ва ишончли ўйин кўрсатишга аҳд қилганмиз.
Осиё Чемпионлар Лигаси ва ички биринчиликдаги футбол икки алоҳида категориядир. “Навбаҳор”дан фарқимиз шуки, улар Ўзбекистон чемпионатининг 22-ҳафтасида, биз эса 6-ҳафтадамиз. Жуда кўп ўзгаришларни бошдан кечирган ва кўплаб ёш ўйинчилар сафга қўшилган клубмиз.
Эртанги учрашувда биз ҳимоявий ҳаракат қиламизми ёки "Навбаҳор"ми, буни рақамлар кўрсатади. Футбол рақиб жамоага гол уриш имкониятини бермаслик ва гол уриш учун имконият яратиш асосида яратилган.
Эрон терма жамоасининг турли жамоаларида бир неча йиллик фаолият олиб бордим. Бу муддат давомида Ўзбекистон футболда ҳам инфратузилма, ҳам технологиялар борасида яхши ютуқларга эришгани эътиборга молик. Уларни бундай ривожланиш билан табриклайман", - деди мутахассис.
Фикрлар