Натижалари Ҳамзат Чимаевникидан юқори жангчи. Жаилтон Алмейда ростдан ҳам бўлажак чемпионми?!

  • 23 январь, 2023, 13:31
  • 0
  • MMA

Кеча тонгда бўлиб ўтган UFC 283: Teixeira vs. Hill турнирида бразилиялик Жаилтон Алмейда (18-2) ҳам жанг қилди. Унинг россиялик Шамиль Абдураҳимовга (20-8) қарши жанги аввалгилари каби унча узоққа чўзилмади. Рақиби устидан тўлиқ назорат ва иккинчи раунддаги нокаут орқали бу ҳафтада Жаилтон оғир вазн топ-15'лигига киради.

IMG_20230123_131449_973

Ҳамзат Чимаев ва Жаилтон Алмейдаларнинг UFC'даги дастлабки 5 жангида қабул қилиб олган зарбалари

Натижалар бизни хайратда ушламоқда. Хўш, эндиликда, биз бемалол оғир вазнда яна битта бўлажак чемпионни фаолиятини кузатмоқдамиз дея оламизми?! Рақамларга бир назар ташлаймиз:

 - UFC'даги жанглар - 5 (DWCS шоусидаги жангни ҳам қўшиб ҳисоблаганда);

 - Ғалабалар сони - 5;

 - Финишлар сони - 5 (3 сабмишен ва 2 нокаут);

 - Умумий йўллаган зарбалари сони - 112;

 - Умумий ўтказиб юборган зарбалари сони - 9;

 - Рақибларини назоратда ушлаган вақти - 22:25 (22 дақиқа 25 сония);

 - Рақибларини назоратда ушлаган вақти (фоиз ҳисобида) - 87%;

011723-hero2-ufc-283-otr_GettyImages-1422657295

 Яна битта қизиқ жиҳати шундаки Жаилтон дастлабки учта жангини (Насруддин Насруддинов, данило Маркес ва Антон Туркальга қарши жангларда) ярим оғир вазн тоифасида (-93 кг) жанг қилган бўлса, кейинги иккита жангини (Паркер Портер ва Шамиль Абдураҳимовга қарши) оғир вазн тоифада (-120 кг) ўтказган. Алмейданинг рақиблари орасидаги тафовут 25-30 кгга ўзгарсада, у ҳали-хануз уларни ўз тагида босишга, назоратда ушлашга муваффақиятли тарзда эришмоқда. Демак, ашаддий ММа мухлислари учун диққат билан кузатишга арзийдиган яна битта жангчи уларнинг қайдлар дафтарига бугундан киритилиб қўйса, ажабмас.

Жаилтон Алмейда - Насруддин Насруддинов (DWCS 5-мавсум, 3-ҳафталик)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!