Навас дам олади, Куртуа ўйнайди
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабони Тибо Куртуа Ла Лиганинг яқинлашиб келаётган “Атлетик” Бильбаога қарши сафардаги баҳсида асосий таркибда майдонга тушади.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра жамоа бош мураббийи Хулен Лопетеги ушбу муҳим учрашувда ФИФА кунлари терма жамоага бормасдан клуб базасида қолган дарвозабон Кейлоп Навасга эмас балки айнан бельгиялик посбонга ишонч билдирмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, "Атлетик" - "Реал" ўйини 15 сентябрь куни бўлиб ўтади.