"Навбаҳор" - "Локомотив" учрашуви чипталари 15 ва 20 минг сўмдан сотилмоқда

Суперлига 32-тури доирасида Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўз майдонида Тошкентнинг “Локомотив” жамоасини қабул қилади. Мазкур ўйин учун чиқарилган чипталар бугундан сотувга чиқди. Бу ҳақда "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, ишқибозлар 4, 5, 6, 7, 8, 9, 14, 15, 16, 17, 18 ва 19-секторлар учун 15 минг, 2, 3, 10, 11, 12, 13, 20 ҳамда 21-секторлар учун 20 минг сўмдан чипта харид қилишлари мумкин.

“Навбаҳор”–“Локомотив” клублари ўртасидаги учрашувдан олдин вилоятнинг таниқли хонандалари томошабинларга ўзларининг дилрабо куй-қўшиқлари билан завқ улашишади.

Мазкур ўйин жорий мавсумнинг сўнгги баҳси бўлишдан ташқари, “темирйўлчилар” Наманганга чемпион сифатида ташриф буюришса, “лочинлар” бронза медали соҳиби сифатида майдонга тушишади.

“Навбаҳор” – “Локомотив” ўйини 30 ноябрь куни соат 16:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!