"Навбаҳор" - "Пахтакор". Превью

Жамоалар юқори лигада барча мавсумларда иштирок этиб келишади. Улар иштирокидаги учрашувлар энг узоқ қарама-қаршиликка тўқнашувлардан биридир. Ҳозирга қадар жамоалар чемпионатлар доирасида 54 учрашувда майдонга тушишган. Ўзаро ўйинлар бўйича устунлик яққол "Шерлар" тарафида. 35 баҳсда зафар қучган "Пахтакор" 6 бор рақиб билан дуранг ўйнаган ва 13 марта имкониятни бой берган. "Навбаҳор" дарвозасига 92 гол урилиб, 40 тўп ўтказиб юборилган.

Намангандаги 27 учрашувнинг 11тасида "шерлар", 12тасида мезбонлар зафар қучишган. 4 беллашувда дуранг қайд этилган.

Ўзаро ўйинлар тарихида қайд этилган энг йирик натижа - 7:0 ҳисоби жамоаларнинг Тошкентда 2009 йил ўтган беллашувида кузатилган. Ўшанда "Пахтакор" рақибни шундай ҳисоб билан мағлубиятга учратган.

"Навбаҳор" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашув 14 сентябрь, жума куни соат 20:00да "Марказий" стадионда бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!