"Навбаҳор" АГМК билан ўйинга тайёргарлик кўрмоқда

Хабарингиз бор, "Навбаҳор" Суперлига 13-туридан ўрин олган баҳсда Олмалиқда АГМК меҳмони бўлади.

Икки кунлик ҳордиқдан сўнг "лочинлар" мазкур ўйинга тайёргарликни кечадан бошлашди. Бу ҳақда клу матбуот хизмати хабар берди. Самвел Бабаян шогирдлари дастлабки тайёргарлик машқларини “Марказий” ўйингоҳ захира майдонида ўтказишди.

Эслатиб ўтамиз, АГМК – “Навбаҳор” учрашуви 1 июль куни Олмалиқ шаҳридаги ОКМК СМда соат 20:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!