"Навбаҳор" "Андижон"га қарши Ўзбекистон кубоги доирасидаги сўнгги 3 ўйинда атиги бир марта ғалаба қозонган!
Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқич 2-туридан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” ўз майдонида Андижоннинг “Андижон” жамоасини қабул қилади.
Хабарингиз бор, “Навбаҳор” биллур совринни 3 марта – 1992, 1995 ва 1998 йилларда қўлга киритган ҳамда 1993 ва 2022 йилларда финал иштирокчисига айланиб, ҳал қилувчи баҳсларда “Пахтакор” (0:3, 1993 йили) ҳамда “Насаф” (1:2, 2022 йил) жамоаларига имкониятни бой берган. “Андижон” эса ҳали Ўзбекистон кубоги финалига қадар етиб бормаган.
“Навбаҳор” ва “Андижон” жамоалари Ўзбекистон кубоги доирасидаги баҳсларда ўзаро 6 марта рўбаро келишган.
Ушбу ўйинларнинг 4 тасида "лочинлар" ғалаба қозонган бўлса, 2 та баҳсда андижонликлар зафар қучган. Тўплар нисбатидаги устунлик ҳам “Навбаҳор” тарафида – 12:6.
Мазкур жамоаларнинг Ўзбекистон кубоги доирасидаги барча учрашувлари натижалари:
1992 йил. 1/4 финал
“Наврўз” – “Навбаҳор” – 0:1
“Навбаҳор” – “Наврўз” – 3:1
1993 йил. 1/4 финал
“Навбаҳор” – “Наврўз” – 4:2
“Наврўз” – “Навбаҳор” – 1:0
2002/2003 йиллар. Гуруҳ босқичи
“Андижон” – “Навбаҳор” – 1:4
2018 йил. 1/16 финал
“Андижон” – “Навбаҳор” – 1:0
Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Андижон” учрашуви бугун Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда соат 19:30 да старт олади.
Манба: “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
Фикрлар