
"Навбаҳор" бош мураббийи: "Ғалабани қўлдан чиқардик, деса ҳам бўлади"
Суперлиганинг 24-турида “Хоразм” ўз майдонида “Навбаҳор” билан 1:1 ҳисобида дуранг натижани қайд этди. Учрашувдан сўнг “Навбаҳор” бош мураббийи Шерзод Жўраев матбуот анжуманида қуйидагича фикр билдирди.
- Ўйинни оғир кечишини билгандик. Чунки “Хоразм” жамоасини бундан бошқа имкони йўқ эди. Ҳар бир ўйинга ғалаба учун чиқади. Турнир жадвали шунга мажбурлаяпти. Жамоада яхши мураббийлар ва футболчилар йиғилган. Рақибни ҳурмат қилган ҳолда майдонга тушдик. Биз ҳам максимал равишда ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қилдик. Бизда ҳам айрим муваффақиятсизликлар бўлди. Кубокдан чиқиб кетдик, чемпионатда ҳам руҳий қийинчиликлар бўлди. Футболчиларга раҳмат айтаман, улар борини беришди. Бу футбол. Кўпроқ хоҳлаган жамоа ютиб кетарди.
- “Навбаҳор” ғалабани қўлдан чиқардими ёки дурангга эришдими?
- Ғалабани қўлдан чиқардик, деса ҳам бўлади. Чунки “Хоразм” 10 футболчи бўлиб қолганди. Доим битта нарсани айтаманки, 10 киши бўлиб қолганда уларга қарши ўйнаш қийин бўлиб қолади. Бундай пайтда сиз кўпроқ олдинга ҳаракат қилишни хоҳлайсиз, аммо футболчилар вазифани эсдан чиқариб қўядилар. Бундай пайтда ҳужумга кўпроқ эътибор қаратишни истаймиз, бироқ диққат-эътибор камайиб қолади.
Комментарии