“Навбаҳор” бош мураббийи муҳим учрашувга баҳо берди

Бугун УЕФАнинг йирик турнири – Миллатлар лигасининг иккинчи турида Россия терма жамоаси сафарда Венгрияга қарши тўп суради.“Навбаҳор”нинг россиялик бош мураббийи Андрей Канчельскис ушбу учрашув олдидан фикрларини билдириб ўтди.

- Венгрияликлар билан ўйин биз учун доимо оғир ўтган, собиқ Иттифоқ давридан уларда жуда яхши жамоа шаклланган. Бизга Шарқий Европа жамоалари билан ўйнаш қийин бўлиб келган. СССР даврида улар бу терма жамоани мағлуб этишга алоҳида урғу берарди ва ютган тақдирда улар учун катта байрам эди.

Агар ҳозирги кун матбуотга қараб баҳо берадиган бўлсак, Венгрия футболида ўсиш кузатиляпти. Таниқли футбол агенти Шандор Варга билан гаплашганимда ҳам, мамлакатда ўйинчилар ва жамоалар савияси ошганини таъкидлади. Шунинг учун йигитларимиз курашга жиддий тайёрланиши керак, ўйин қийин бўлади.  Ғалабага ишонамиз ва мухлислик қиламиз. Ҳозир мен даволанаётган касалхонада футболни томоша қилишга имкон бўлмаса, интернет орқали кўраман, - деди россиялик мутахассис.

Ҳар икки терма жамоа ушбу мусобақанинг биринчи турида зафар қучиб, ўз гуруҳида етакчилик қилмоқда. Россияликлар Сербия устидан ғолиб чиққан бўлса, Венгрияни Туркияни мағлуб этди.

Венгрия-Россия учрашуви Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!