“Навбаҳор” бош мураббийи премьер-лиганинг марказий ўйинига баҳо берди
“Навбаҳор” бош мураббийи Андрей Канчельскис Россия премьер-лигасининг 9-туридан ўрин олган ЦСКА ва “Локомотив” ўртасидаги учрашувга ўз муносабатини билдирди.
- Учрашув яхши бўлди ва менга ёқди. Дастлабки ярим соатда ЦСКА рақибига умуман имконият бермади ва “Локомотив” ҳеч қандай вазият ярата олмади. ЦСКАнинг ўйини ёқди. Вазиятлар яратилди, ҳужумлар бўлди, лекин “армиячилар” гол ура олмади. “Локомотив” эса имкониятидан унумли фойдаланди ва кейин ҳам хавфли вазиятлар ярата олди. Умуман олганда, жамоалар бир бирига муносиб ўйин кўрсатди.
“Локомотив”, ҳали ўз ўйинини топа олгани йўқ ва қайси схемада тўп суришни билмаяпти. Бу ғалаба “темирйўлчилар” учун жуда керак ва муҳим эди. ЦСКАга ачиндим, лекин бу футбол, унда шундай бўлиб туради, - деди Андрей Канчельскис.
ЦСКА майдонида ўтказилган пойтахт дербисида Фёдоров томонидан киритилган ягона гол “Локомотив”нинг кичик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.
Фикрлар