“Навбаҳор” етакчилари жамоани тарк этишмайди

Наманганнинг “Навбаҳор” клуби иккинчи даврага тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Навбаҳор” Қирғизистондаги футболчисини отрга қайтарди

Дастлабки кунги машғулотларда жамоа легионерлари Дарко Станоевич, Неманья Йовановичлар Ватанлари – Сербияга жўнаб кетганликлари сабабли қатнаша олишмаган эди. Шунингдек, Ойбек Қиличев ҳам айрим сабабларга кўра йиғинга қўшила олмаган эди.

Бугун ҳар уч футболчи ҳам Наманганга етиб келди. Сўнгги пайтларда Йованович ва Қиличевларни иккинчи даврани бошқа жамоаларда ўтказишлари мумкин деган гап-сўзлар пайдо бўлган эди.

Жамоа бош мураббийи Илҳом Мўминжонов бу каби гап-сўзлар миш-мишдан ўзга нарса эмаслигини билдириб, ҳар икки футболчини ҳам фаолиятларини “Навбаҳор”да давом эттиришини маълум қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!