"Навбаҳор" футболчисининг қайси клубда тўп суриши ойдинлашиб қолди

Аста-секин клубларимиздаги ўзгаришлар, футболчиларнинг келди-кетдилари авжига чиқади. Масалан, яқинда сайтимиз орқали “Навбаҳор” футболчиси Ислом Исоқжоновнинг клуб билан тузган шартномаси тугаётгани, ҳали янги келишувга эришилмагани хусусида хабар бергандик.

Эндиликда унинг қаерда тўп суриши ойдинлашиб қолди. Футболчининг ўзи sports.uz сайтига янги мавсумни Бекободнинг “Металлург” клубида бошлашга яқин турганлигини маълум қилди.

Исоқжонов учун “Металлург” бегона эмас. Сабаби ўтган йили “Навбаҳор”га келишдан олдин айнан бекободликлар шарафини ҳимоя қилганди. Кўриб турганингиздек, у яна собиқ жамоасига қайтмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!