Навбаҳор Ҳамидова АҚШлик боксчини таслим этди
"Париж"-2024" Олимпиадаси давом этади.
Бокс бўйича -66 кг вазн тоифасида АҚШлик Мккен Мореллага қарши рингга чиққан Навбаҳор Ҳамидова кичик фарқ билан рақибасини мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасига эга чиқди.
Биринчи раундни ўз фойдасига ҳал қилган боксчимиз (4:1), иккинчи раундда бироз сусткашликка йўл қўйди (1:4). Тенгма-тенг кечган учинчи раундда боксчимиз кичик фарқ билан зафар қучди (3:2) ва кейинги босқичга йўл олди.
Фикрлар