Навбаҳор Ҳамидова финалда Қозоғистон вакиласини енгиб, чемпионга айланди!
"Странджа" турнирининг ҳал қилувчи - финал баҳслари давом этмоқда.
-65 кг да юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган боксчимиз Навбаҳор Ҳамидова ва Қозоғистон вакиласи Лаура Ессенкелди ўртасидаги жанг ниҳоясига етди. Тўлиқ 3 раунд давом этган тўқнашувда Ҳамидова очколар бўйича ғалаба қозониб, терма жамоамизга ушбу мусобақадаги учинчи олтин медални тақдим этди.
Эслатиб ўтамиз, бизни олдинда Азиза Зокирова ҳамда Эмма Суе Греентрее (Австралия) қарама-қаршилиги кутяпти.
Фикрлар