Ads

Наманганнинг "Навбахор" жамоамиз аъзолари бугун Наманганда тўпланиб, машғулотларни бошлашади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Аввал таркибга “Бунёдкор”дан ёшлар ўртасидаги ЖЧ иштирокчиси дарвозабон Дилшод Ҳамроевни келиб қўшилганлиги ҳақида хабар берган эдик. Айнан шу сабабли Тошкент йиғинидаги машғулотларда қатнашган бошқа бир посбон Сарвар Каримов бу сафарги йиғинга жалб этилмади.

Бироздан сўнг бошланадиган машғулотда 2016 йилги ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг финал босқичи қатнашчиси Остон Ўрунов ҳам иштирок этади. 2000 йилнинг 19 декабр санасида туғилган иқтидорли ярим ҳимоячи “Навбаҳор”га “Пахтакор” клубидан жалб этилди. Ярим ҳимоячи ўтган йили Ҳиндистонда ўтказилган Осиё чемпионатидаги барча тўртта учрашувда ҳам асосий таркибда майдонга тушганлигини қўшимча қилиш жоиз.

Бундан ташқари йиғинда Саиджон Абдужабборов (08.07.1992 йилга туғилган) ҳам қатнашади. Ушбу футболчи Тошкентдаги машғулотлар сўнггида жамоа сафига қўшилган эди.
Жамоамизнинг Намангандаги йиғини 30 июлга қадар давом этади. Бу вақт оралиғида футболчиларимиз биринчи лига вакили “Ёзёвон Лочинлари” жамоасига қарши назорат ўйинида майдонга тушишади. Ушбу ўйин 29 июль куни “Марказий” ўйингоҳда соат 19.00да бўлиб ўтади. Жамоамиз аъзолари 30 июль санасида Тошкентга йўл олишади. Кейинги ҳафтанинг дастлабки кунида мураббий ва футболчиларимиз тиббий кўрикдан ўтишади. Шундан кейин иккинчи давранинг “Обод”га қарши ўтадиган дастлабки учрашувига тайёргарликка киришилади.