"Навбаҳор" клуби ва "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди

"Навбаҳор" клуби ва "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди

Бугун "Марказий" ўйингоҳнинг анжуманлар залида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Давлатобод тумани ҳокими, "Навбаҳор" клуби президенти Анваржон Тожимирзаев, шунингдек клуб ва ўйингоҳ ходимлари иштирок этди.

Йиғилиш давомида ташкилий масалалар кўриб чиқилиб, "Навбаҳор" клуби ҳамда "Марказий» стадиони раҳбариятида ўзгаришлар амалга оширилди.

Қабул қилинган қарорга кўра, Абдумалик Умрзоқов "Навбаҳор" клуби директори, Миршод Мирзаев эса клубнинг тижорат директори этиб тайинланди. "Марказий" ўйингоҳ директори лавозимига эса Набихон Абдуғаниев тайинланди.

Бу ҳақда  клуби матбуот хизмати хабар берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!