"Навбаҳор" легионери терма жамоага чақирилди

Усмон Тошев мураббийлик қилаётган Тожикистон терма жамоаси "ЖЧ-2022" ва "ОЧ-2023" саралаш баҳсларига жиддий тарзда тайёргарлик кўриш ниятида жорий йилнинг 27 январь – 7 февраль кунлари Тожикистон пойтахти Душанбе ҳамда БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказади.

Мазкур йиғин доирасида тожикистонликлар 1 ва 5 февраль кунлари Дубай шаҳрида Иордания термасига қарши 2 та ўртоқлик ўйини ўтказишни режалаштиришган.

Тожикистон терма жамоасининг ушбу йиғинига “Навбаҳор”нинг 21 ёшли маҳоратли ярим ҳимоячиси Эҳсони Паншанбе ҳам чақирилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

IMG_3164

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!