"Навбаҳор" легионери терма жамоага чақирилди

  • 30 октабря, 2020, 21:52
  • Bekzod Isayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ҳамюртимиз Усмон Тошев мураббийлик қилаётган Тожикистон терма жамоаси ноябрь ойидаги ўқув-машғулот йиғинини БААнинг Дубай шаҳрида ўтказиб, 7 ноябрь куни Баҳрайн ва 12 ноябрь санасида БАА термаларига қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказади.

Tecno

Усмон Тошев ушбу йиғинга жами 26 нафар футболчи – 3 нафар дарвозабон, 8 нафар ҳимоячи, 9 нафар ярим ҳимоячи ҳамда 6 нафар ҳужумчини жалб этган.

Тожикистонликларнинг мазкур ўқув-машғулот йиғинига “Навбаҳор”нинг 21 ёшли маҳоратли ярим ҳимоячиси Эҳсони Паншанбе ҳам чақирилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию