"Навбаҳор" легионери юртига қайтиб кетди

Ушбу мавсумда “Навбаҳор” ўз таркибига бир қатор россиялик легионерларни жалб қилганди. Бунгача Павел Голишев наманганликлар сафини тарк этганди.

Энди бўлса, россиялик яна бир ҳужумчи Руслан Болов ҳам ўз юртига жўнаб кетгани маълум бўлди. Бу хусусида “Навбаҳор” клуби матбуот хизмати билан боғланганимизда, Болов Россияга оилавий сабабларга кўра кетганини маълум қилишди. Унинг клуб билан тузган шартномаси ниҳоясига етиб бораётганини ҳам таъкидлаш жоиз.

Жорий чемпионатда 26 ёшли ҳужумчи “Навбаҳор” сафида 23 та учрашувда майдонга тушиб рақиблар дарвозасига 3 та гол урди ва 1 та ассистенлик вазифасини бажарди. Шунингдек, 3 марта сариқ карточка билан жазоланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!