"Навбаҳор" майдонида учралган мағлубиятга Секейра қандай изоҳ берди?

Суперлига 15-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Локомотив" учрашувида мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "темирйўлчилар" устози Микаэль Секейра ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

“Навбаҳор”ни ғалаба билан табриклайман, лекин биз рақибга нисбатан яхшироқ ўйнайдик. Биринчи бўлимда биз ажойиб ўйин кўрсатдик. “Навбаҳор” дарвозабони бугун ҳақиқий қарҳрамон бўлди. Футболчиларимга раҳмат айтаман, улар зўр ўйнади. Сўнгги дақиқаларда бир хато эвазига гол ўтказиб юбордик. Бугунги ўйинимиз орқали Европада футбол қанчалик ўзгариб кетганини кўрсатиб бердик. 

Мухлислар киритилиши? Мен бу саволга жавоб бера олмайман. Мен бу ерга пул учун келмаганман. Мақсадим Ўзбек футболини ривожлантириш. Бу ўйинга кучли тайёргарлик кўргандик, марказни назорат қилмоқчи бўлдик. Биласиз имкониятлардан фойдалана олмасангиз, сизни жазолашади.

Темурхўжа бир ой жароҳати сабабли ўйнамади. У яна ўз формасига қайтиши учун вақт керак. Агар дарвозабон тўпни қайтармаганда, у гол урган бўларди. Менимча, омад етишмаяпти. Насиб қилса, Ўзбекистонни тарк этсам, бошимни баланд кўтарган ҳолда кетаман. Мақсадим “Локо”ни ўз футболини яратиш".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!