"Навбаҳор" мухлиси Канчельскиснинг истеъфоси ҳақида: Сизнинг истеъфоингизда футболимиздаги нохолис ҳакамлар айбдор
Хабарингиз бор машҳур мутахассис Андрей Канчельскис “Навбаҳор” клуби бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилди. Эътиборлиси, россиялик мураббий гарчи Наманганда қисқа муддат ишлаган бўлсада, у маҳаллий мухлисларнинг юрагидан жой олди. Буни “Навбаҳор” – “Бухоро” учрашувидан сўнг мухлислар уни қандай олқишлашганидан ҳам билиб олиш мумкин.
Бундан бироз аввал сайтимизда Канчельскиснинг “Навбаҳор”дан нега истеъфога чиқарилгани борасида хабар чоп этилди. Унинг фикрлари эса наманганлик мухлисларни бефарқ қолдирмади. Қуйида ушбу хабарга қолдирилган энг зўр изоҳлардан бирини ҳавола этамиз:
- Андрей Антанасович, биламан сиз бу изоҳни ўқимайсиз. Лекин, барибир юрагимдагиларни айтаман. Мен “Навбаҳор”нинг 35 йиллик мухлисиман. Ушбу вақт мобайнида жамоага қанча мураббийлар келиб кетди. Бироқ, мен шу пайтгача уларнинг бирортасини кетганидан хафа бўлмагандим. Афсуски, энди сиз “наманганлик” эмассиз. Биз сиз билан ҳақиқатда чиройли футбол кўрдик. Биласизми, мен сизнинг истеъфоингизда футболимиздаги нохолис ҳакамларни айбдор деб биламан. “Андижон” ҳамда АГМКга қарши баҳсда улар 100 фоизли пенальтиларни беришмади ва бизни ғалабадан мосуво қилишди. Нима ҳам қилардик... Лекин ишонинг, бу фақат менинг шахсий фикрим эмас, “Навбаҳор”нинг кўп сонли мухлислари номидан айтмоқчиманки, сизнинг қачондир бир кун яна жамоамизни бошқаришингиздан умидвормиз. Қаерда бўлсангиз ҳам сизга омад тилаймиз...
Фикрлар
Ilhomga istefosini aytilganda kulib chiqib ketgandi. Kanchelskiy xaqiqiy futbol fidokori edi u bollardan futbol uynashni suradi lekin Jaxongir buni aksini qildi aslida kanchelskiy qolib Jaxon ketiw kerag edi