"Навбаҳор" мухлислари кўз ўнгида ғалабасиз сериясига чек қўйди

Coca Cola Суперлигаси 21-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашуви ўз якунига етди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, 31-дақиқада Азизбек Турғунбоев ҳисобни очган бўлса, бўлим сўнгида Хуршид Ғиёсов ўзи ишлаб олган пенальтини голга айлантирди. Иккинчи таймда бироз фаолликни оширган меҳмонлар Руслан Боловнинг аниқ зарбаси эвазига тарози паллаларини ўзлари томонга оғдирди.

  • Суперлига
  • 21-тур

Навбаҳор

  • Азизбек Турғунбоев 31'
  • Руслан Болов 56'
2 : 1

27/10/2020 17:00

Бунёдкор

  • Хуршид Ғиёсов 45'

  • 90+5'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+4'

    Жавлон Иброҳимов хуштакдан кейин тўпни тепиб юборгани учун огоҳлантирилди.

  • 90+3'

    Нурилло тўхтасиновнинг зарбаси тўсинга тегди. "Бунёдкор" ҳисобни қисқартиришга жуда яқин келди.

  • 90+1'

    Маҳмудхожиевнинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 90'

    Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Жарима майдони яқинида "Навбаҳор"да яхши стандарт юзага келди.

  • 88'

    "Навбаҳор" футболчиси ҳужумда қоида бузди.

  • 86'

    Иван Соловьев ва Эҳсони Паншанбе захирага олинди. Уларнинг ўрнига Забиҳилло Ўринбоев ҳамда Ғиёс Комилов майдонга тушди.

  • 85'

    Фаррух Икромовнинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 83'

    "Бунёдкор" стандарт вазиятдан фойдалана олмади.

  • 80'

    Абрамов шогирдлари гол умидида катта иштиёқ билан олдинга ўтмоқда.

  • 77'

    Шоҳруҳ Маҳмудхожиев рақибига нисбатан қоида бузгани учун огоҳлантирилди.

  • 74'

    Шаҳбоз Эркинов ҳамда Санжар Қодирқулов ўрнига Фаррух Икромов ва Суҳроб Иззатов майдонга тушди.

  • 73'

    Мирзоҳид Ғофуров воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 71'

    "Навбаҳор"нинг комбинациялари яхши чиқмоқда.

  • 69'

    Руслан Болов майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев ўйинга қўшилди.

  • 66'

    Иккинчи қаватдаги тўп учун курашда Турғунбоев ҳамда Эргашев жиддий тўқнашиб кетди. Уларнинг иккисига ҳам тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 64'

    Ахмадалиев, Соловёв ҳамда Паншанбе ўйин тўхтатилганидан сўнг ўзаро жанжаллашгани учун жазоланди.

  • 62'

    Футболчилар ўзаро тортишиб қолди.

  • 61'

    "Бунёдкор" ҳужум уюштирмоқда. Бироқ аксарият ҳужумлар зарбагача етиб бормаяпти.

  • 58'

    Жарима майдончаси ичида Юсуповга нисбатан қоида бузилди.

  • 56'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Болов жамоасини олдинга олиб чиқди.

    Қанотдан узатилган тўпни Руслан Болов дарвозага киритди.

  • 54'

    "Навбаҳор" стандарт вазиятдан наф чиқара олмади. Узатма кутилганидек чиқмади.

  • 51'

    Даврон Ҳошимов огоҳлантирилди.

  • 49'

    Тўп назорати майдон эгаларида.

  • 46'

    Меҳмонлар бўлимни ҳужум билан бошлади. Ғиёсовнинг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 46'

    Бўлимлар оралиғида мезбонлар сафила ўзгариш: Ислом Рашидхонов ўрнига Сардор Теляков майдонга тушди.

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Ғиёсов ҳисобни тенглаштирди.

    Тўп қаршисига келган Хуршид Ғиёсов дарвозабонга имконият қолдирмади.

  • 44'

    Жарима майдони ичида Турғунбоев Ғиёсовни йиқитди. Ҳакам 11 метрлик нуқтага ишора қилди.

  • 43'

    Йўлдошевнинг узатмасидан кейин Тўхтасинов зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди.

  • 40'

    Бўлим сўнгида ҳар икки жамоа футболчилари фаолликни оширди.

  • 37'

    Бироз аввал рақибига нисбатан қўполлик ишлатган Ғофуровга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 35'

    Мирзоҳид Ғофуров огоҳлантирилди.

  • 34'

    Ғиёсов яқин масофадан зарба беришга кечикди. Ҳимоячилар тўп йўлини тўсишга улгурди.

  • 31'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Турғунбоев ҳисобни очди!

    Қанотда Мирзоҳид Ғофуров марказга тўп оширди. Азиз Турғунбоев тўпга базўр зарба берди. Дарвозабон хатоси билан тўп дарвозадан ўрин эгаллади.

  • 29'

    Бурчак тўпи бесамар якунланди.

  • 28'

    Иброҳимхалил Йўлдошев қанотда икки рақибидан ўтиб, жарима майдонига ёриб кирди ва узатма амалга оширди. Тўп йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлди.

  • 27'

    Меҳмонларнинг ҳужумлари тобора хавфли тус олмоқда.

  • 25'

    "Қалдирғочлар"нинг чиройли комбинациясини Тўраев барбод қилди.

  • 23'

    Қодирқуловнинг узатмасидан сўнг Ғиёсов бирга-бир вазиятга чиқди. Ортдан етиб келган Голбан тўпни узоқлаштирди.

  • 21'

    "Навбаҳор"нинг тезкор қарши ҳужуми Боловнинг тўпни қўли билан ўйнагани натижасида якунланди.

  • 19'

    Паншанбе узоқ масофадан ноаниқ зарба йўллади.

  • 17'

    Лутфулло Тўраев Паншанбега нисбатан қоида бузди. Ҳакам уни оғзаки тарзда огоҳлантирди.

  • 15'

    Ўткир Юсуповга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 14'

    Эркиновнинг узоқ масофадан берган зарбасини Илёсов қайтарди. Қайтган тўпга офсайддаги Тўхтасинов зарба берди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 11'

    Болов тўпни шеригига жуда содда тарзда узатди. Ҳимоячи унинг режасини олдиндан пайқаб, тўпни олиб қўйди.

  • 10'

    Турғунбоев рақиб жарима майдонида икки рақибини алдаб ўтиб, узоқ бурчакка кучли зарба берди. Тўп тўсин ёнгинасидан ўтиб, майдонни тарк этди.

  • 9'

    "Бунёдкор"нинг ҳужуми Қодирқуловнинг ноаниқ узатмаси туфайли зуилиб қолди.

  • 7'

    Бурчакдан оширилган тўпни уриб юбориш учун олдинга чиққан Каримов хатога йўл қўйди. Унинг бахтига шериклари хавфни бартараф этди.

  • 5'

    "Бунёдкор" 5 дақиқа ичида 4-бор офсайдда қолиб кетди. Мезмонлар сунъий офсайд ҳосил қилишда яхши ўйнамоқда.

  • 3'

    Илк дақиқалардан олдинга ўтган меҳмонларнинг ҳужумини Тўраев зарба билан якунлади. Юсупов ўз ўрнида!

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келмоқда. Учрашув бошланиш арафасида!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Кахрамонжон Сафаров
27/10/2020 19:04
Навбахор олга рахмат хаммага , имкон кадар Нумонни олиб колинглар у хали куп яхши ишларни амалга оширади Фаргонадан алангали салом Навбахор келаси йилдан Нефтчи билан Тошкент жамлаларини уйин оркади синдириб ташлашига тилакдощман мана Футбол деб