"Навбаҳор","Насаф" ва "Пахтакор"! Бу турда ким нимани бой берганини биласизми?

Ҳозиргина ўз якунига етган 23-турнинг 2 ўйини чемпионат ғолиблигини аниқлаб беришда катта роль ўйнаб юбориши мумкин. Бугунги учрашувдан кейин жамоаларнинг ўринлари ва улар йўқотган нарсалар ҳақида батафсил тўхталиб ўтамиз.

Бугун оғир кун бўлди. 100 дақиқа давомида иккита ўта муҳим баҳсни онлайн томоша қилдим. Бир-биридан зўр иккита матч гувоҳи бўлдик. Биринчи навбатда, "Олимпик" ва "Бунёдкор"га респект! Айтарли амбицияси қолмаганига қарамай, лига "авторитети" учун "жанг" қилиб беришди. "Насаф" ва "Навбаҳор" эса, шунчаки ўз имкониятини йўққа чиқарди. Ҳозир, кимнидир айбдор қилиш, ҳакамлар ёки бошқа нарсадан айб излашнинг ҳожати йўқ. "Насаф" ҳам "Навбаҳор" ҳам шунчаки ўз имкониятини кўкка совурди. Бу футбол ва унда 3 очко фақат рақибдан кўпроқ гол киритган жамоага насиб этади. Менимча, икки ўйини бир вақтда бўлгани ҳам икки жамоага таъсир кўрсатди. Иккиси ҳам елкасида катта босим билан ўйинга чиқди. Аввалига "Насаф" гол ўтказиб юборганда "Навбаҳор" шошган бўлса, "аждарлар" "Навбаҳор" ортда қолаётганда ҳаммасини ҳал қилишга интилди. Якунда, иккиси ҳам 3 очкодан мосуво бўлди.

34kog34ogk34ogk

Турнир жадвалидаги ҳолатга разм солсак, айтарли катта ўзгариш бўлгани йўқ. "Аждарлар" асосий рақобатчиси билан бу турда бир хил очко жамғарди. "Навбаҳор" ҳозир ҳам қолган 3 та тур давомидаги ўйинларидан келиб чиқиб, чемпионлик имкониятини ўз қўлида сақлаб қолди. "Навбаҳор" бу турда "Насаф"дан кўра кўпроқ нарса ютқазди. Сабаби, Самвел Бабаян шогирдлари 2-поғонадан пастга тушиб, "шерлар"ни тепага чиқариб юборди. Эндиликда, ОЧЛга тўғридан-тўғри йўлланма учун "Навбаҳор" кубогда зафар қучиши ёки "Пахтакор"нинг Суперлигадаги қолган ўйинларида очко йўқотишини кутишига тўғри келади. Ҳар ҳолда, миллий биринчиликдаги иккинчи ўрин "Навбаҳор"га кубок финалидаги натижадан қатъи назар, ОЧЛга саралашда иштирок этмай йўл олиш имкониятини тақдим этиши мумкин эди.

Ўзбекистон Суперлигаси якунланишига 3 тур қолди. Айни вақтда чемпионлик учун 3 та клуб, "Насаф" (46 очко), "Пахтакор" (45 очко), "Навбаҳор" (44) кураш олиб боряпти. Қуйида мазкур жамоаларнинг кейинги турдаги рақиблари билан танишиб чиқишингиз мумкин:

24-тур

"Насаф" - "Динамо"

"Локомотив" - "Навбаҳор"

"Пахтакор" - "Сўғдиёна"

25-тур

"Насаф" - "Нефтчи"

"Металлург" - "Навбаҳор"

"Пахтакор" - "Қизилқум"

26-тур

"Олимпик" - "Насаф"

"Навбаҳор" - АГМК

"Бунёдкор" - "Пахтакор"

Вазият турнир жадвалида анча чигаллашиб кетди. "Пахтакор" курашга қўшилди. Бу энди "Насаф"га яна босим юклаши аниқ. Энди бир эмас, икки жамоа ортидан қувиб келишни бошлади. Эътиборлиси, "Пахтакор"нинг тақвими кучли учликдагилар орасида нисбатан енгилроқ. Боз устига, "шерлар" мавсумни қутқариб қолиш учун сўнгги имкониятга эга бўлди ва ундан тиш-тирноғи билан фойдаланишга интилади. Хуллас, охирги 20 йил ичидаги энг интригага бой чемпионатни томоша қиляпмиз. Унинг ҳар бир сониясидан завқ олишга интилинг!

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Joxa1989
25/10/2022 21:55
Нима булганда хам чемпионат холол булса шунака интрига булади