"Навбаҳор" "Олимпик" билан ўйинга асосий кучи билан келмоқда

Хабарингиз бор, “Навбаҳор”нинг Суперлига 13-туридан ўрин олган АГМКга қарши кечган баҳсига "Навбаҳор" жамоаси мухлислари учун кўплаб қулай шарт – шароитларни яратиб бераётган Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқовнинг ташаббуси билан Олмалиқ шаҳрига бориб – келиш учун клуб раҳбарияти томонидан бепул автомашиналар ажратилганди.

Натижада ўша беллашувга Намангандан кўплаб ишқибозлар ташриф буюриб, “лочинлар”ни муносиб тарзда қўллаб-қувватлаган ҳолда, Самвел Бабаян шогирдларининг 2:1 ҳисобидаги ғалабасига муносиб ҳисса қўшишган ва мазкур ютуқдан сўнг, “Навбаҳор” турнир жадвали пешқадамига айланганди.

Вилоят раҳбарининг ташаббуси билан “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти хайрли ишни яна давом эттирадиган бўлди, яъни, жамоанинг бугун “Олимпик” билан бўладиган ўйинига “лочинлар” мухлислари учун Тошкент шаҳрига бориб – келиш учун клуб раҳбарияти томонидан бепул автомашиналар ажратилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Восток
05/07/2022 16:16
Омад Навбахорга.