"Навбаҳор" "Олимпик" футболчиси билан шартнома тузди

  • 30 декабря, 2024, 22:25
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби бугун янги трансферни эълон қилди. 

Tecno

21 ёшга қадам босаётган иқтидорли ярим ҳимоячи Риан Исламов "Навбаҳор" билан шартнома имзолагани маълум бўлди.

Фарғоналик футболчи "Пахтакор" U21, "Металлург" ва "Олимпик" клубларида тўп сурган. 

Айнан жорий мавсумда Исламов "Олимпик" таркибида 20 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли пасни амалга ошириб, майдонда 774 дақиқани ўтказди. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию