“Навбаҳор” ўртоқлик ўйинида биринчи лига вакили “Хотира-79”га мағлуб бўлди
Ads

 

Бугун Наманганнинг “Навбаҳор” клуби йиғин доирасида ўртоқлик ўйини ўтказди. Наманганликлар спарринг-рақиб сифатида биринчи лига вакили “Хотира-79” билан куч синашишди.

Мазкур ўртоқлик баҳсида дастлаб “лочинлар” биринчи бўлимда ҳисобни очишди. Аммо иккинчи таймда 2 та гол ўтказиб юборишди. Натижада, Илҳим Мўминжонов қабул қилиб олган “Навбаҳор” биринчи лига вакилига 2:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.