"Навбаҳор" ўз етакчисини турк клубига сотадими?

“Навбаҳор”нинг тожикистонлик легионери Эхсони Паншанбе ҳамон хориж клубларининг қизиқиш доирасида бўлиб турибди.

Яқинда хабар берганимиздек, бу футболчига турк клубларидан аниқ таклифлар бор. Афтидан, Паншанбени ўз сафида кўришни хоҳлаётган турк клублари сони ортиб боряпти. Маълумотларга қараганда, Туркия Суперлигасининг яна бир клуби – “Хатайспор” Паншанбени сотиб олиш борасида “Навбаҳор”га таклиф юборган.

эхсон2

Маълумки, тожикистонлик ярим ҳимоячининг наманганликлар билан амалда шартномаси мавжуд. Айни пайтда футболчи жамоасининг машғулотларида иштирок этяпти. Қизиқ, “Навбаҳор” Паншанбени турк клубига сотармикин? Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Эслатиб ўтамиз, transfermarkt портали яқинда Ўзбекистон чемпионатида тўп сураётган энг қиммат уч нафар легионерлар рўйхатини ҳавола қилган ва унга кўра, “Навбаҳор” футболчиси Эхсони Паншанбенинг трансфер нархи 550 минг еврога баҳоланган.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!