"Навбаҳор" ўз майдонида бу жамоага ҳеч қачон мағлуб бўлмаган!

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” ўз майдонида Самарқанднинг “Динамо” жамоасини қабул қилади.    

Мазкур клублар шу кунгача Суперлига (олий лига) баҳсларида 48 марта рўбарў келган. Ушбу ўйинларда наманганликлар 26, “кўҳна шаҳарликлар” эса 13 марта зафар қучган бўлса, 9 та учрашувда дуранг қайд этилган. Тўплар фарқи – 85-43, “Навбаҳор” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “лочинлар” 87, “арслонлар” эса 48 очкони қўлга киритган.

 Ушбу жамоалар ўртасидаги ўйинларда энг йирик ҳисоб 1996 ва 1997 йиллари Наманганда қайд этилган. Ўша мавсумларда “Навбаҳор” “Динамо” устидан тегишлича 6:0  ҳамда 7:1 ҳисобларида зафар қучган. Эътиборлиси, самарқандликлар шу пайтгача наманганликларни йирик ҳисобда мағлубиятга учрата олмаган.

Ўзбекистон кубоги доирасидаги учрашувларда эса мазкур клублар 1994 ва 2010 йилларда 1/4 ҳамда 1\8 финал баҳсларида ўзаро рўбарў келган. 1994 йилги чорак финал ўйинларида “лочинлар” Самарқандда 3:0, Наманганда 4:1 ҳисобларида зафар қучиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритганди.

2010 йилги нимчорак баҳсларида эса “арслонлар” ўз майдонларида 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, Наманганда 3:3 ҳисобидаги дурангни қайд этиб, чорак финалга йўл олганди.               

Ушбу жамоалар шу кунгача барча турнирларда Наманганда ўзаро 25 та учрашув ўтказган. Ушбу ўйинлардан 18 тасида “Навбаҳор” ғалаба қозонган бўлса, яна 7 та баҳсда дуранг қайд этилган.

Факт: “Динамо” ҳали Наманганда зафар қуча олмаган ва водийда бўлиб ўтган учрашувларда тўплар фарқи -  60-14, "лочинлар" фойдасига.

photo_2022-04-12_00-17-31    

“Навбаҳор“ ПФК матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bek 56
12/04/2022 12:52
Балким энди динамога зафар к,учиш навбати келгандир