Ads

Хабарингиз бор,  Суперлигада биринчи босқич якунлангач орада қисқа муддатли танаффус юзага келди. Қолаверса яқин бир неча кун ФИФА кунлари бўлгани сабаб жамоалар қисқа танаффусга чиқишди.

Бундан унумли фойдаланиш мақсадида мусобақа чемпионлиги учун кураш олиб бораётган Наманганнинг "Навбаҳор" клуби Про-Лига иштирокчиси "Ёзёвон-Лочинлари" жамоасига қарши ўзаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Берилган маълумотларга қараганда мазкур учрашув 7 сентябрь куни Наманганда бўлиб ўтади.