
"Навбаҳор" Шахзод Убайдуллаев билан шартнома тузди
“Навбаҳор” клуби қишки селекцияда таркибига маҳаллий ҳужумчини қўшиб олди. Косонсойлик 26 ёшли футболчи Шахзод Убайдуллаев расман “Навбаҳор” аъзосига айланди.
Футболчи охирги икки мавсумни “Металлург”да ўтказди. Якунига етган мавсумда у бекободликлар сафида 22 та учрашувда майдонга тушди ва рақиблар дарвозасига 2 та гол урди ҳамда 3 та ассистни амалга оширди.
Фикрлар