“Навбаҳор” “Сўғдиёна” ҳужумчисига жавоб бериб юборди
Ads

 

Мавсумга Тошкентда ҳозирлик кўраётган “Навбаҳор” клуби бугун пойтахт йиғинидаги иккинчи назорат ўйинида майдонга тушади. Бу сафар “лочинлар”га Муборакнинг “Машъал” жамоаси рақиблик қилади.

“Газчилар”га қарши учрашув соат 13.30да “Оқ-тепа” клубига қарашли ўйингоҳда бўлиб ўтади.

Таркибдаги ўзгаришлар хусусида гап кетганида, мавсумлар оралиғида жамоа машғулотларига жалб этилган Фарруҳ Шотурсунов айни пайтда “Навбаҳор” билан бирга эмас. Шотурсуновга мураббийлар қарорига кўра жавоб берилди.

Эслатиб ўтамиз, Фарруҳ Шотурсунов ўтган мавсумни “Сўғдиёна” клубида ўтказган.