"Навбаҳор" Тожикистон клубини йирик ҳисобда мағлуб этди
Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Навбаҳор" жамоаси Тожикистоннинг "Хўжанд" клуби устидан йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувдаги голларнинг бари иккинчи бўлимда киритилди. 68-дақиқада ҳимоячи Лука Чермель ҳисобни очди. Орадан 5 дақиқа ўтиб, Шоҳруз Норхонов ўз номини таблога ёздириб қўйди. Голбаннинг голи эса баҳсга якуний нуқтани қўйди.
Маълумот учун, "Навбаҳор" Суперлиганинг биринчи турида "Қизилқум"га қарши майдонга тушади.
Фикрлар