"Навбаҳор" Туркияда "Химки", "Арсенал" ва яна бошқа рақиблар билан ўйнайди

Хабарингиз бор, “Навбаҳор” жамоаси 5 февраль куни янги мавсум тайёргарлиги доирасида жорий йилдаги иккинчи хорижий ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Туркиянинг Анталия шаҳрига йўл олади.

Навбатдаги йиғин доирасида футболчиларимиз 4 та назорат-синов ўйинларида майдонга тушишади. Режага кўра, 8 ва 12 февраль кунлари “лочинлар”га, мос равишда, Қозоғистон премьер-лигаси вакиллари - “Акжайик” ва “Қайрат” клублари рақиблик қилади.

навбаҳор3

Шунингдек, 16 ва 19 февралда Россия премьер-лигаси иштирокчилари ҳисобланган “Химки” ҳамда “Арсенал Тула” жамоалари билан ўртоқлик ўйинлари ўтказиш бўйича келишувга эришилган.

 “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!