Coca Cola Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” ўз майдонида Навоийнинг “Қизилқум” жамоасини қабул қилади.

Мазкур жамоаларнинг Суперлига (олий лига)даги ўзаро ўйинлари статистикасига назар ташлайдиган бўлсак, мазкур клублар 43 марта ўзаро рўбарў бўлишган. Ушбу баҳсларда “Навбаҳор” 17 марта, “Қизилқум”  эса 14 марта ғалаба қозонган, 12 та учрашувда эса дуранг қайд этилган.

Тўплар нисбати бўйича устунлик наманганликлар томонида -  56–46.

Ўзаро ўйинларда “Навбаҳор” 63, “Қизилқум” эса 54 очкони қўлга киритган. 

Превью._Навбаҳор_-_Қизилқум_расми_-_1_1

Наманганликларнинг навоийликлар устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси – 4:0 бўлса, “Қизилқум”нинг бу борадаги натижаси 3:0 га тенг.

Ушбу клубларнинг Наманганда бўлиб ўтган 21 та учрашувидан 11 тасида “лочинлар” зафар қучишган, 6 та ўйинда эса дуранг натижа қайд этилган, 4 та баҳсда навоийликлар ғалаба қозонишган.

Намангандаги ўйинларда “Навбаҳор” 35 та гол уриб, ўз дарвозасидан 19 та тўп ўтказиб юборган.

Мазкур жамоаларнинг жорий мавсумнинг 1-даврасида Навоийда бўлиб ўтган баҳсида дуранг – 1:1 ҳисоби қайд этилган. “Қизилқум”нинг голига грузиялик ҳужумчи  Мате Ватцадзе, “Навбаҳор”нинг голига эса тожикистонлик ярим ҳимоячи Эҳсони Паншанбе муаллифлик қилишганди.     

Жамоаларнинг барча ўйинлари натижалари қуйидагича кўринишга эга:

2000 йил

“Зарафшон” – “Навбаҳор” – 0:2

“Навбаҳор” – “Зарафшон” – 1:2

2001 йил

“Навбаҳор” – “Зарафшон” – 1:0

“Зарафшон” – “Навбаҳор” – 3:1

2002 йил

“Зарафшон” – “Навбаҳор” – 1:1

“Навбаҳор” – “Зарафшон” – 4:0

2003 йил

“Навбаҳор” – “Зарафшон” – 2:2

“Зарафшон” – “Навбаҳор” – 0:2

2004 йил

“Навбаҳор” – “Зарафшон” – 5:2

“Зарафшон” – “Навбаҳор” – 2:2

2005 йил

“Зарафшон” – “Навбаҳор” – 1:1

“Навбаҳор” – “Зарафшон” – 2:1

2006 йил

“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 1:1

“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 3:0

2007 йил

“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 1:2

“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 0:1

2008 йил

“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 1:1

“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 1:1

2009 йил

“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 1:0

“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 1:1

2010 йил

“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 1:0

“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 1:1

2011 йил

“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 0:0

“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 3:0

2012 йил

“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 0:0

“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 1:1

2013 йил

“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 0:1

“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 1:0

2014 йил

“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 3:1

“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 2:0

2015 йил

“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 3:2

“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 2:1

2016 йил

“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 1:0

“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 0:2

2017 йил

“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 2:1

“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 3:2

2018 йил

“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 3:0

“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 2:0

2019 йил

“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 1:2.

“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 0:1

2020 йил

“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 1:0.  

“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 0:2.

2021 йил

“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 1:1.

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Қизилқум” жамоалари ўртасидаги учрашув 26 сентябрь куни Намангандаги “Марказий” стадионида соат 18:30 да старт олади.

Бўлажак ўйинда севимли жамоамизга омад ёр бўлишини тилаймиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Ulugoff Dlyabiznesa
25/09/2021 13:24
Бугун Яхшибоев билан Шахбоз Умаровни клуби уйнайди анонслари Uzbekistan Legioners телеграм каналида бор силкалариям жойланган кимга кизу болса..