“Навбаҳор” ва “Насаф” билан боғлиқ 6:0 ҳисоблар ёхуд қаршиликлар 5 учрашувдан бери Наманганда юта олишмаяпти

“Насаф” Суперлига 23-турида Наманганда “Навбаҳор” жамоаси меҳмони бўлади. Учрашув олдидан "Насаф" матбуот хизмати беллашувга оид маълумотларни тақдим этди.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионатида шу кунгача 45 бор куч синашишган. Натижалар “аждарларнинг” устунлигини кўрсатмоқда. Бўлиб ўтган 22 ўйинда “Насаф”, 12 баҳсда “Навбаҳор” ғалабага эришган. 11 учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати 76:62га тенг. Устунлик “Насаф” тарафида.

Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: “Насаф” – “Навбаҳор” 6:0, “Навбаҳор” – “Насаф” 6:0. 

"Насаф" клуби "Навбаҳор" билан охирги ўзаро учрашувни шу йилнинг 12 апрель куни Қаршида ўтказган. Унда "лочинлар" ғалаба қозонишган - 0:1.

Намангандаги ўзаро баҳсларга оид

Ушбу жамоалар шу пайтгача Наманганда 22 бор куч синашишган. 9 учрашувда майдон эгалари ғалаба қозонишган. 9 учрашувда дуранг қайд этилган ва 4 учрашувда қаршиликлар зафар қучишган. Дарвозаларга жами 66 та тўп киритилган. Тўплар нисбати 42:24.

Эътиборингизга, Наманганда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз.

28. 04. 2016 Навбаҳор – Насаф 0:0
12. 03. 2015 Навбаҳор – Насаф 1:0
01. 10. 2014 Навбаҳор – Насаф 2:2
22. 04. 2012 Навбаҳор – Насаф 1:1
06. 03. 2011 Навбаҳор – Насаф 1:0

“Навбаҳор” – “Насаф” учрашуви 31 октябрь пайшанба куни Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳида бўлиб ўтади. Учрашув соат 18:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
29/10/2019 20:49
Shu Navbahor uyinchila maydonga. juda qupop uynaydi. lekin shunisi zur uyindan keyin. Uyinchilari ham muhlislari ham agar halol yutsang. olqishlashadi. Lekin uyin faqti uta qupol uynaydi.
&
JASUR3838
29/10/2019 20:22
Zur uyin buladi likin nasafga omad