"Навбаҳор" ва "Нефтчи" чемпионатда охирги марта 1385 кун олдин ўзаро ўйин ўтказган. Бугун жамоаларнинг 55-тўқнашуви бўлади

Суперлига 9-турдан ўрин олган "Навбаҳор" — "Нефтчи" учрашуви ушбу жамоалар ўртасида бўлиб ўтадиган 55-ўйин бўлади.

Сўнгги марта жамоалар чемпионатда 1385 кун олдин ўзаро баҳс юритган (2 август 2018 йил, "Нефтчи" — "Навбаҳор" 2:1).

2019 йилга қадар Олий лиганинг барча мавсумида иштирок этган жамоалар сони учта эди — "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Нефтчи". Фарғоналиклар 2018 йилги мавсум якунига кўра Про лигага тушиб кетганидан сўнг бундай жамоалар биттага камайди.

"Навбаҳор" ва "Нефтчи" жамоалари Олий лигада 54 марта куч синашган, 26 ғалабани "Нефтчи" ўз ҳисобига ёзган бўлса, 13 учрашувда "Навбаҳор" зафар қучган. 15 маротаба жамоалар муроса кўчасини танлаган. Водий дербисида дарвозаларга умумий 134 та гол киритилган (54 та "Навбаҳор", 80 та "Нефтчи").

Бугун “Навбаҳор” — “Нефтчи” учрашуви бўлиб ўтади ва соат 19:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!