"Навбаҳор" яна бир сербиялик футболчи билан шартнома имзолаши мумкин

Хабарингиз бор бундан бироз аввалроқ “Навбаҳор” ўтган мавсумнинг биринчи ярмини “Насаф” клубида ўтказган сербиялик ҳимоячи Славко Лукич билан шартнома имзолашга жуда яқин тургани ҳақида хабар берган эдик.

Берилган маълумотларга қараганда айни дамда Лукичнинг яна бир ҳамюрти - Иван Рогач ҳам наманганликлар сафида кўрикдан ўтмоқда. Агар 26 ёшли футболчи тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтса, “лочинлар” у билан ҳам шартнома имзолашади.

Маълумот учун, Рогачнинг сўнгги жамоаси Сербия биринчи лигасида иштирок этувси “Инжия” клуби бўлган. У ўз вақтида Сербия U 19 ва U 21 терма жамоаларида тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!