“Навбаҳор”да 15 нафар легионер кўрикдан ўтади. Улар орасида Испания, Португалия, Голландия ва бошқа мамлакатлардан футболчилар бор

Ўтган мавсумда бронза медали соҳибига айланган Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси якунланган мавсумда 9-ўрин билан кифояланди. Албатта, ушбу салбий натижа клуб раҳбариятини қониқтирмаганлиги аниқ. Шу боис, жамоа таркибида жиддий ўзгаришлар бўлиши режалаштирилмоқда.

Хабарингиз бор, 17 декабрдан қишки трансфер “ойнаси” очилди ва 2020 йилнинг 7 мартигача давом этади. Мазкур вақт оралиғида “Навбаҳор” мураббийлар штаби бир қатор маҳаллий ва хорижлик маҳоратли ҳамда тажрибали футболчиларни кўрикдан ўтказиб, улардан маъқул келганлари билан шартнома имзолайди.

Маълумотларга қараганда, “лочинлар” янги мавсумга тайёргарликни 2020 йилнинг 7 январидан бошлашади. Машғулотларга жамоа бош мураббийи, россиялик мутахассис Андрей Канчельскис бошчилик қилади. Канчельскис Наманганга 6 январь куни етиб келади.

7 январдан бошланадиган машғулотларда бир қатор маҳаллий футболчилар билан биргаликда 15 нафар хорижлик ўйинчиларнинг ҳам кўрикдан ўтишлари кутилмоқда. Мазкур футболчилар Россия, Украина, Голландия, Македония, Испания, Португалия, Сербия ва Миср мамлакатларидан юртимизга ташриф буюришади.

Ўз навбатида шуни ҳам қайд этиш жоизки, “Навбаҳор” таркибини расман россиялик ҳужумчи Александр Касьян тарк этди. Қолган футболчиларнинг тақдирларига эса кейинчалик ойдинлик киритилади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Низомтой Эргашев
18/12/2019 13:11
Пахтакорга ракобатчи булади худо хохласа Навбахорга омад
&
BLCHAD
18/12/2019 21:11
Buyil tarkibdi kuchaytirib oyini shakllantirib OCHL chiqish
Farhodbek Aralov
18/12/2019 13:26
Borini qadriga yetmaysizlar
Ko‘zlaringiz ko‘r boplmasa bo‘ldi