"Навбаҳор"да йиғилиш. Жамоа олдига қўйган вазифа ва бошқалар ҳақида

“Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Андрей Канчельскис кеча кечки пайт футболчилар билан йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, унда россиялик мутахассис янги мавсумда жамоанинг олдига юксак мақсад, яъни Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилаётганлиги, шунга мос равишда энди талаблар ҳам юқори бўлиши, бундан буёғига барча ўйинчилар интизомга қатъий тарзда амал қилишлари лозимлиги, кўрикдан ўтадиган футболчилар 10 январдан бошланадиган ўқув-машғулот йиғинида маҳоратларини тўлиқ намойиш этишлари, улардан қайсилари жамоа мураббийлар штабида яхши таассурот қолдирса, янги мавсумда “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилишга муяссар бўлишларини таъкидлади ҳамда бўлажак йиғинда барча футболчиларга куч-қувват тилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!